Бухоролик ака-укалар Туркияда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишага айлантирди

Бухоролик ака-укалар Туркияда ўзбекистонлик аёлларни фоҳишага айлантирди

Туркияда ўзбек қизларини фоҳишага айлантирган бухоролик Маҳмудов Алишер Аскарович Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “б” банди ва 135-моддаси 2-қисмининг “а,б,в,г,д,е,з,и” банди билан айбланган:
Маҳмудов Алишер Аскарович 1983 йил 23 ноябрда Бухоро вилоятида туғилган бўлиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Т.Шодиева кўчасида яшаб келган.

Унга нисбатан 1-1011-1904/210-сонли жиноят иши очилган бўлиб, у Туркия давлатига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини эксплуатация қилиш, яъни уларни фоҳишабозлигидан ва меҳнатидан фойдаланган ҳолда бойлик орттириш мақсадида укаси Маҳмудов Шерали Аскарович билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳда, Туркия давлати Истанбул шаҳрига келган ўзбекистонлик аёлларни ўзи яшаётган хонадонига ижарага қўйиб, фуқаролик паспортини алдаб олиб қўйиб, ҳақ эвазига турк миллатига мансуб фуқаролар билан шаҳвоний муносабатларга киришишидан муттасил фойдаланиб, ўзбек аёлларини фотосуратларини ва у билан жинсий алоқада бўлиш учун нархларни турк миллатига мансуб фуқароларнинг телефонига жўнатиб, шунингдек бу фуқароларни ўз хонадонига чақиртириб, қизларни уларга кўрсатиш орқали Туркия давлатида фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлаганлар.

“Jahon.uz” интернет нашрининг қўлга киритган ушбу жиноят ишига доир ҳужжатларида, ака-укалар ўзбекистонлик аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишдан бош тортганларида, Истанбул шаҳрида жойлашган хонадонда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда, уларни уриб-дўппослаб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб ва зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, мажбурлаб фоҳишалик билан шуғуллантирганлари қайд этилган.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг саъйи ҳаракатлари билан бу жиноят фош этилди ҳамда жабрланганлар ҳуқуқлари тикланди.

Даставвал тергов ва кейин суд тергови ҳаракатлари натижасида жиноятларнинг қилмиши фош бўлди ва улар суд олдида жавоб беришди.
Маҳмудов Алишер Аскарович Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “а,г,е,и” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди, Ш.Маҳмудовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмининг “а,г,е,и” бандлари билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил 3 (уч) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!