Бухорога ҳовузга чўккан болани миллий гвардия ходими 40 сония ичида қутқариб қолди (видео)

Бухорога ҳовузга чўккан болани миллий гвардия ходими 40 сония ичида қутқариб қолди (видео)

Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган “Баҳоуддин Нақшбанд” ёдгорлик масжидига ҳамда марказига қарашли “Биби Орифа” масжидини зиёрат қилишга ташриф буюрган андижонлик оиланинг 8 ёшли фарзанди ота-она қаровисиз қолдирилгани оқибатида масжид ҳовлисида жойлашган ҳовузга тушиб кетади.

Чўкишига оз қолган бир вақтда, шу куни хизматда бўлган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Бухоро вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими Д.Хўжаев зудлик билан, аниқроқ қилиб айтганда 40 сония ичида болани қутқариб қолди.

Бола ота-онасига соғ-саломат топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!