Бухородаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

Бухородаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди

Жорий йилнинг 10 февраль куни Бухоро вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Бу ҳақда Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

ЙТҲ тахминан соат 07:30 ларда “Хоразм-Бухоро” А-380 автомобиль йўлида содир бўлган. ҳайдовчи 24 ёшли А.Р. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинасида Ромитан туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг чеккасига чиқиб кетган ва бир неча марта айланиб кетган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида йўловчилар 49 ёшли У.М. ва 42 ёшли Д.А. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва 36 ёшли учинчи йўловчи Х.Ю. эса шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!