Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

2020 йилнинг 1 июль куни соат 07:00да ҳайдовчи, 21 ёшли Ҳ.С. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинани Бухоро вилояти Пешку тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 йўлининг Хоразм-Бухоро йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ушбу йўлнинг 395-километрида, ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб бораётган 52 ёшли Ю.Ш.нинг бошқарувида бўлган Mercedes-Benz 1841 LS русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада, Cobalt автомашина ҳайдовчиси Ҳ.С. ва йўловчи сифатида кетаётган 22 ёшли С.Й. ҳамда 50 ёшли П.Н. ҳодиса жойда вафот этганлар.

Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

Бухородаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан Пешку туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

“Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини ҳушёр ва сергак ҳолатда бошқаришингизни, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидаларига” қатъий риоя қилишингизни сўраймиз”, - дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!