Бухородаги мудҳиш авария юзасидан расмий маълумот берилди

Бухородаги мудҳиш авария юзасидан расмий маълумот берилди

Бухорода тез тиббий ёрдам машинаси ЙТҲга учраб, икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан батафсил маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни соат 05:25 ларда, Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 345-километрида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси 1988 й.т. Е.П. «Damas» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1970 й.т. А.С. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

ЙТҲ натижасида «Damas» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 32 ёшли Е.П. ва йўловчиси 28 ёшли А.Х.лар оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Пешку тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!