Бухородаги «Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди

Бухородаги «Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди

Бухоро шаҳридаги «Карвон» бозорида 3 октябрь куни соат 21:49 да ёнғин содир бўлган.

Қутқарувчиларнинг қарийб 2,5 соатлик ҳаракатлари натижасида ёнғин 23:45 да қуршаб олинган. 4 октябрь соат 00:12 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар йўқ.


Матнда хатоÐ