Бухородаги ҳодисада ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 млн сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди

Бухородаги ҳодисада ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 млн сўмдан моддий ёрдам пули ажратилди

Ўзбекистон Президенти томонидан Бухоро вилоятида автобусдаги газ баллони портлаши оқибатида вафот этган ва жабрланганларнинг оиласига моддий ёрдам пули ажратилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Sof.uz’га хабар қилди.

Маълум бўлишича, вафот этган 5 нафар шахснинг оиласига 10 млн сўмдан ажратилди. Шунингдек, оғир тан жароҳати олган 11 нафар шахснинг оиласига 5 млн сўмдан ва қолган жароҳатланганларга 2 млн сўмдан моддий ёрдам пули берилган.

Марҳумларнинг жаноза маросимлари Вобкент туман ҳокимлиги томонидан ўтказиб берилади.  

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!