Бухородаги бозорда сотувчи аёл бозор ходимини калтаклади

Бухородаги бозорда сотувчи аёл бозор ходимини калтаклади

2020 йил 21 февраль куни соат 09.00 ларда Ғиждувон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл Т.З жамоат жойи ҳисобланган “Ғиждувон туман деҳқон бозори”да ўз хизмат вазифасини бажариб турган, ушбу бозор маъмурияти ходими, шу туманда яшовчи, 1961 йилда туғилган С.В.нинг фуқаро Т.З ноқонуний қурган савдо дўконини бозор ҳудудидан чиқариши кераклиги тўғрисидаги қонуний талабини бажармай, бозор ҳудудидаги фуқаролар олдида С.В.ни ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, қўллари билан танасининг турли жойларидан қасддан бир неча маротаба уриб, унга енгил шикаст етказган ҳолда безорилик жиноятини содир қилганлигини аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!