Бухорода валютани қонунга хилоф равишда олиш ва сотиш билан боғлиқ жиноий ҳолат фош этилди

Бухорода валютани қонунга хилоф равишда олиш ва сотиш билан боғлиқ жиноий ҳолат фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Шарқ кўчасида яшовчи фуқаро O.H. ҳамда O.Р.лар жорий йилнинг 10 июнь куни соат 11:10 ларда Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчаси “Бухоро савдо мажмуаси” биноси олдида фуқаро У.У.dan ҳар бир АҚШ долларини 10.900 сўмдан ҳисоблаб, 350 АҚШ долларини жами 3.815.000 сўмга сотиб олган вақтда ушланиб, улардан жами 3.815.000 сўм миқдордаги пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро O.H. ва O.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!