Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан иборат жиноий гуруҳ фош бўлди

Бухорода ўсмирлар ва вояга етмаганлардан иборат жиноий гуруҳ фош бўлди

Бухоро. 2020 йилнинг 10 июль куни тахминан соат 00:10 да 23 ёшли А.С., жиноий шериклари 18 ёшли М.А., вояга етмаганлар 17 ёшли Ф.О., 16 ёшли А.И., Б.К. ҳамда М.С., лар билан бир гурух бўлиб, Бухоро шаҳар Абай кўчасида турган 31 ёшли Ф.Ғ., га тегишли “Damas” русумли автомашинасининг эшигини очиб, автомашина салонида бўлган, уяли телефонни қувватлагичини, ҳамён ичида бўлган 2.260 АҚШ доллари ва 500 Россия рублини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Бундан ташқари, А.С. ва унинг жиноий шериклари жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2020 йил 10 июль куни тахминан соат 00:40 да Бухоро шаҳар Жўбор кўчасида турган 24 ёшли А.Т., га тегишли “Damas” русумли автомашинасини эшигини очиб, автомашина ичида бўлган 100.000 сўмлик кўзойнагини яширин равишда ўғирлаб  ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тергов олди текширув ҳаракатлари жараёнида гумон қилинувчилардан, ўғирланган 500 Россия рубли, ҳамён, кўзойнак ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!