Бухорода ўғрилар аниқланиб, қўлга олинди

Бухорода ўғрилар аниқланиб, қўлга олинди

Бухоро шаҳрида шу йил 8 сентябрь куни К.Муртазов кўчасида яшовчи Б.Н. мурожаат қилиб, унда шу йил 6 сентябрга ўтар кечаси номаълум шахс уни уйи эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонасидан 27 млн. сўм пули ва 6 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Навоий шаҳрида яшовчи Ж.Т. ва Ғалабашох кўчасида яшовчи муқаддам судланган А.К.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!