Бухорода ўғил ўз отасини нега ўлдиргани маълум бўлди. Ота келинига шилқимлик қилган

Бухорода ўғил ўз отасини нега ўлдиргани маълум бўлди. Ота келинига шилқимлик қилган

2018 йилда ОАВда дахшатли хабар тарқалди. Ўша пайтда Бухорода ўғил отасини белкурак билан уриб ўлдиргани маълум бўлган эди. Бугун ўша воқеа юзасидан батафсил маълумот берилди. Бу ҳақда UPL хабар қилди.

Воқеа Вобкент туманида содир бўлган. Шаҳобиддин Ҳамидов ўз отасини ҳомиладор хотинига шилқимлик қилгани учун ўлдирган.

Мурод Ҳамидов бир неча марта ўз келинига тегажонлик қилган. Келин бундай хўрликка чидай олмай ҳаммасини ўз эрига айтиб беради. Воқеадан ўғил хабар топгач у ва отаси ўртасида келишмовчилик юзага келади.

Шундай бахсларнинг бирида Шаҳобиддин отасини ўлгунча белкурак билан уради ва ўлдиради. Шундан сўнг узоқ давом этган суд жараёнининг якуний қарорига кўра Шаҳобиддан 8 йилга қамалди.

Manba: everyday.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!