Бухорода уч яшар қиз бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Бухорода уч яшар қиз бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Жорий йилнинг 20 февраль куни Бухоро шаҳрининг Шейхон кўчасида яшовчи Ш.Б. уйида ёнғин содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Оқибатда Ш.Б.нинг бирга яшаган 3 яшар қизи куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ёнғин, назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!