Бухорода тадбиркор 97 та кам таъминланган оилани уй билан таъминлади

Бухорода тадбиркор 97 та кам таъминланган оилани уй билан таъминлади

2015 йилда ўз фаолиятини бошлаган Инженеринг строй монтаж сервис масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳабиб Ҳайитов тадбиркорлиги ортидан ўз ҳисобидан 97 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани уй-жой билан таъминлади. Бу ҳақда макзур корхона иш юритувчиси Феруз Шарипов журналист Лайло Ҳайитовага маълум қилди.

Маълумки, Президентнинг Халқ қабулхоналарига кам таъминланган, ногирон, меҳнатга лаёқати чекланган минглаб фуқаролар ўз муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқ ва манфаатларининг қўллаб-қувватланиши учун мурожаат қилади. Кучли ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни фақатгина давлат елкасига ташлаб қўйиш эса яхши эмас. Шу нуқтаи-назардан, собиқ Бухоро ипак қурти АЖ ишчи-ходимлари узоқ йиллардан буён яшаб келаётган эски ётоқхона харобага айланиб, жуда ачинарли ҳолатга келиб қолган эди. Бухоро шаҳар ҳокими ташаббуси билан ушбу бинони Инженеринг строй монтаж сервис нинг 26 нафар бунёдкори томонидан тўлиқ қайта қуриб, фойдаланишга топширдик. Бир ярим йил ичида тадбиркорлик ҳисобидаги 5,5 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий кўринишдаги 6 қаватли 1 ва 2 хонали уйлар калити ўз эгаларига етказилди , деди Инженеринг строй монтаж сервис раҳбари Ҳабиб Ҳайитов.

Аввалига хароба аҳволда бўлса-да, яшаб турган жойимиздан чиқаришаяпти, деб роса чўчигандик. Йўқ, шунчаки қуруқ ваъда эмас экан. Замонавий кўринишдаги уй-жойга эга бўлдик. Хурсандмиз. Саховатпеша инсонлар барака топсин. Кўчиб ўтганимизда, ҳатто, раҳбарининг ўзи келиб, дом имизга уй оши қилиб берди , деди хонадон соҳибаси Матлуба Чориева.

Қурилиш корхонаси иш юритувчиси Феруз Шариповнинг билдиришича, Ҳабиб Ҳайитов ёш бўлса-да, жуда саховатпеша, ҳалол инсон. 35 ёшли Ҳабиб Ҳайитов бир неча бор Умра сафарида бўлган. Болалар ва Меҳрибонлик уйлари, Мурувват уйига доимий кўмак беради. Янги йил кириб келиши кунларида Бухоро шаҳридаги Болалар уйи тарбияланувчилари ҳамда Улуғбек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи болаларнинг суннат тўйини ўтказган.

Албатта, қилинган амал ва яхшиликлар айтилмайди. Бироқ, Ҳабиб Ҳайитовнинг саховати, хайру эҳсонини ибрат ўрнида кўрсатишни лозим топдим. Зеро, жамиятда фақат ўзи учун яшаб, бировга хасни ҳам раво кўрмайдиганлар жуда кўп , деди Феруз Шарипов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!