Бухорода сўнгги абитуриент ҳужжат топшириб, туғруқхонага қайтиб кетди

Бухорода сўнгги абитуриент ҳужжат топшириб, туғруқхонага қайтиб кетди

15 июль куни Ўзбекистон олий таълим муассасаларига абитуриентлардан ариза қабул қилиш жараёни якунига етди (муддат узайтирилиши мумкин, дейишганди — узайтиришмади). Хусусан, Бухоро давлат университетида энг сўнгги абитуриент 15 июль куни соат 23:58 да рўйхатдан ўтказилган.

Ўша сўнгги абитуриент ёш она бўлган. «Ҳужжат топшириш учун туғруқхонадан чиқиб келибди, чақалоғи-ю қайнонаси билан. Топшириб, яна туғруқхонага қайтиб кетибди. Қарсаклар билан кузатиб қўйишибди қабулдагилар», деб ёзади @xushnudbek.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, 23:00—24:00 оралиғида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида, Тошкент фармацевтика институтида, Андижон давлат университетида (https://t.me/eduuz/1026) ҳам энг сўнгги абитуриентлардан аризалар қабул қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!