Бухорода «Star Market» супермаркетига кирганлардан коронавирусга тест топшириш сўралмоқда

Бухорода «Star Market» супермаркетига кирганлардан коронавирусга тест топшириш сўралмоқда

Аввал хабар килинганидек, Бухоро вилояти Шофиркон туманида 7 нафар фукарода «Сovid-19» аникланган эди. Шу сабабли туман «қизил» ҳудудга киритилиб, транспорт воситалари ҳаракати чекланди.

"Buxoro yoshlari" газетасининг ёзишича, короновирус аниқланган фуқаролар ҳамда улар билан бевосита мулоқотда бўлган фуқаролардан дастлабки тест намуналари олинмоқда. Туман марказида жойлашган «Star Market» супермаркетида коронавирусга гумонланган шахсларнинг кириши аниқланганлиги сабабли, 24 май кунидан то шу кунга қадар у ерга кирган фуқаролар туман санитария эпидемиология осойишталик марказига (тел.(65)502-26-57 ва (91)449-69-83) мурожаат қилиб, тегишли таҳлиллардан ўтишлари зарурияти мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!