Бухорода спиртли ичимлик жиноят кўчасига бошлади

Бухорода спиртли ичимлик  жиноят кўчасига бошлади

2019 йил 1 май куни Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида яшовчи, Когон туман ҳокимиятининг бухгалтерия бўлими солиқ маслаҳатчиси Ў.Ғ. қўшниси, Ф.Ж. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида Ў.Ғ. уйи олдида Ф.Ж.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Ф.Ж. касалхонага ётқизилиб, Ў.Ғ. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!