Бухорода сохта гувоҳнома тайёрлаган мутахассисга ҳукм ўқилди

Бухорода сохта гувоҳнома тайёрлаган мутахассисга ҳукм ўқилди

Иш ҳолатига кўра судланувчи П.Дж.Т., 2012 йил 18 июлдан шу кунга қадар “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси Бухоро минтақавий инспекциясида бош мутахассис лавозимида ишлаб келиб, 2019 йил 28 январда “автокран машинисти” ўқув йўналиши бўйича ўқиб, гувоҳнома олиши учун ёрдам сўраб келган фуқаро И.Н.Э.га ваколатли танишлари орқали тез кунда “автокран машинисти” ўқув йўналиши бўйича таълим муассасасини тамомлаганлиги ҳақида гувоҳнома олиб беришни ваъда қилган. Ушбу важ эвазига 300.000 сўм пул беришни талаб қилиб, шунингдек, инспекцияда ишловчи ваколатли танишлари орқали комиссия имтихонидан ҳам ўтказиб беришни ваъда қилиб, ишончини суиистеъмол қилиб, мазкур иши учун қўшимча равишда пора тариқасида 200.000 сўм пулларни беришга далолат қилиб, ўзининг жиноий мақсадини амалга ошириш учун таниши “Тадқиқот назорат таълим” нодавлат таълим муассасаси раҳбари З.А. орқали фуқаро Н.И.нинг номига “автокран машинисти” ўқув йўналиши бўйича таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисида гувоҳномани сохталаштириб олишни ва гувоҳномага “Саноатгеоконтехназорат” ДИнинг имтихондан ўтганлиги ҳақида масъул ходимга имзолатишни режалаштириб, А.З.С.ни моддий манфаатдор қилиш эвазига расмий ҳужжат ҳисобланган гувоҳномани қалбакилаштиришда жиноий тил бириктириб, 2019 йил 28 январь куни соат 16:00 ларда “Тадқиқот назорат таълим” НТМ биноси олдида, қонунга хилоф эканлигини била туриб, фуқаро Н.И.дан олган 3x4 см. ҳажмдаги фотосурати ва фуқаролик паспорти нусхаси ҳамда ўзига тегишли 250.000 сўм пулларни З.А.га пора тариқасида бериб, ундан автокран бошқариш ҳуқуқини берувчи “Тадқиқот назорат таълим” НТМ нинг айлана муҳри ва раҳбарнинт имзоси билан тасдиқланган “автокран машинисти” ўқув йўналиши бўйича №890-сонли қалбаки гувоҳнома тайёрлаб олинишига эришиб, гувоҳноманинг тегишли графасига юк кўтариш қурилмалари бўйича имтихондан ўтказувчи давлат ташкилоти ҳисобланган “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекциясининг масъул ходимига имзо ва штампни қўйдириб, нодавлат ташкилоти мансабдор шахсига пора бериш ва ҳужжатни қалбакилаштириш жиноятларини содир қилган. Судланувчи П.Дж.Т. суд мажлисида, айбига қисман иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, қонуний енгиллик беришни билдириб кўрсатув берди. Судланувчи А.З.С. суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки терговдаги берган кўрсатувларини тўлиқ тасдиқлашини,  2015 йилнинг декабрь ойидан буён Бухоро шаҳридаги “Тадқиқот назорат таълим” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари вазифасида ишлаб келишини, хизмат вазифаларига муассасада таҳсил олган ўқувчиларга ўқув гувоҳномалари бериш киришини, 2019 йил 28 январда Дж.П. унинг олдига келиб, И.Н. исмли танишига “автокран машинисти” йўналиши бўйича гувоҳнома кераклигини айтиб, таниши бўлган И.Н. исмли фуқарога гувоҳнома тайёрлаб беришини илтимос қилганлигини, у рози бўлиб, И.Н.нинг 3x4 хажмли фотосурати, паспорт нусхасини ҳамда гувоҳномани тайёрлаб бериши эвазига 250.000 сўм пулларни беришини билдирганлигини, Дж.П. фотосурат ва 250.000 сўм пулларни берганлигини, шундан сўнг у фуқаро Н.И.“Тадқиқот назорат таълим” НТМда ўқимаган бўлсада, гуёки “юк кўтариш қурилмаси машинисти” йўналиши бўйича тахсил олганлиги тўғрисидаги 19.11.2018 йилдаги 890-сонли сохта гувоҳномани ва огоҳлантирув талонини тайёрлаганлигини ва муассасанинг муҳрини босиб, имзо қўйганлигини, гувоҳномани тайёрлаб, Б.Ю.га берганлигини, 2018 йил 29 январь куни ишхонасига вилоят Департаменти ходимлари келишганликларини, Департамент ходимлари билан бирга Департамент биносига келганидан кейин у Дж.П.га фуқаро Н.И.нинг номига НТМда таҳсил олганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва огоҳлантирув талони тайёрлаб берганидан кейин Дж.П. 500 минг сўм пулларни Н.И.дан олган вақтда жиноят устида ушланганлиги ҳақида хабар топганлигини, шундан сўнг, бўлиб ўтган ҳолатни айтиб бериб, тушунтириш хати ёзганлигини ва гувоҳнома ва огоҳлантирув талонини расмийлаштириб бериши эвазига Дж.П.дан олган 250 минг сўм пулларни ИЖҚК Департаменти шаҳар бўлими ходимларига тақдим қилганлигини, тезкор ходимлар ундан пулларни холислар иштирокида далолатнома орқали расмийлаштириб олганликларини, ўқув муассасасида “автокран машинисти” ўқув йўналиши мавжуд эмаслигини, шу сабабли ўқув муассасаси ушбу йўналиш бўйича гувоҳнома бериш ваколатига эга эмаслигини, у Н.И. номига тайёрлаб берилган 890-сонли сохта гувоҳномадаги “Инспектор Соноатгеоконтехназорат” графасида имзоси очиқ ҳолда Б.Ю.нинг хизмат хонасида қолдириб, Б.Ю.га гувоҳномани Дж.П. ундан олишини билдирганлигини, гувоҳномадаги “Ўқув муассасаси директори” ва “имтихон комиссияси раиси” графасига ўзи икки хил кўринишда имзо қўйганлигини, гувоҳнома ва огоҳлантирув талонидаги “Саноатгеоконтехназорат”нинг “21” иловадаги штампини айнан ким қўйганлигини билмаслигини, у И.Д., Ж.Ҳ., Ж.Р.ларни танимаслигини, фақатгина ўзини пишиқ ғишт завод раҳбари Ж.Ҳ. деб таништирган шахс 2017 йил охирларида уни олдига келиб, ўзининг ва яна икки нафар ишчилари, яъни И.Д., Ж.Р.ларнинг фуқаролик паспортлари нусхаларини ва 3x4 ҳажмли расмларини НТМда ўқишга кириш учун берганлигини, у фақатгина ўшанда бир маротаба Ҳ.Ж. исмли фуқарони кўриб гаплашганлигини, Д.И. ва Р.Ж. исмли шахсларни эса умуман кўрмаганлигини ва гаплашмаганлигини, 2019 йилнинг январь ойида у Ҳ.Ж., Р.Ж., Д.И.ларнинг 3x4 расмлари хонасида турганлигини кўриб, хизмат хонасидаги шкаф ичида турган 3 та бўш гувоҳнома китобчаларини олиб, гувоҳномаларнинг чап томон четига Ҳ.Ж., Р.Ж., Д.И.ларнинг расмларини елим билан ёпиштириб чиққанлигини, сўнг уларнинг қайси бирига қанақа йўналиш керак бўлса, шу йўналишда ўқиганликларини билдириб ўзи ёзиб чиққанлигини, сўнг ҳар бир гувоҳноманинг комиссия раиси ва муассасанинг раҳбари графаларига ўзи икки хил имзо қўйиб, “Тадқиқот назорат таълим” НТМнинг айлана муҳрини босганлигини, тайёр бўлган 3 та гувоҳномани Дж.П.нинг ишхонасига олиб бориб, Дж.П. уни олдига юборган пишиқ ғишт заводи раҳбари Ҳ.Ж. исмли шахс “Тадқиқот назорат таълим” нотижорат таълим муассасаси хисоб рақамига 3 нафар шахс учун ўқиш пулларини кўчириб беришни ваъда қилиб, тўламасдан юрганлиги ҳақида айтганлигини ва Дж.П.дан Х.Ж.ни чақириб, айтилган пулларни унинг корхонаси ҳисоб рақамига кўчиритириб беришида амалий ёрдам беришини сўраганлигини, Дж.П. унга Ҳ.Ж.ни топишга ҳаракат қилишини ва агар топса пулларни кўчиртириб бериш масаласида айтишини билдирганлигини, Дж.П.га гувоҳномалар сохталигини билдирмаганлигини, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий шароити оғирлигини, турмуш ўртоғи касаллигини, қонуний енгиллик беришни билдириб кўрсатув берди.

Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи судланувчи П.Дж.Т.нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди, 28,211-моддасининг 1-қисми, 1929-моддасининг 1-қисми, 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Суд, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи А.З.С.нинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1929-моддасининг 2-қисми, 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.

Суд судланувчи П.Дж.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисмининг “в” банди билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланлаб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 (бир) йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 28,211-моддасининг 1-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1929-моддасининг 1-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил П.Дж.Т.га 1 (бир) йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилиб, иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромадига ундириш шарти билан 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

А.З.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 1929-моддасининг 2-қисми билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 1 (бир) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан узил-кесил А.З.С.га иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромадига ундириш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!