Бухорода қўшмачи аёл вояга етмаган қизни фоҳишаликка ундади

Бухорода қўшмачи аёл вояга етмаган қизни фоҳишаликка ундади

Бухоро шаҳрида қўшмачилик факти бўйича аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Унга кўра, Бухоро шаҳри ИИО ФМБ ТБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ғиждувон тумани «Позагари» МФЙда яшовчи, 1988 йилда туғилган С.М. исмли аёл С.О. ва Н.Ф. исмли ҳамда вояга етмаган Х.Ж. билан телефон орқали танишиб, улар билан учрашиб, уларга Бухоро шаҳрида яхши даромадли иш борлигини айтиб қизиқтирган.

Уларга фоҳишалик билан шуғулланиши, ўзи мижоз топиб беришини тушунтириб, 2021 йил ўрталаридан 2022 йил март ойига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳридаги турли миллатга мансуб фуқароларга маълум бир ҳақ эвазига турли жойларга юбортириб, қўшмачилик қилиш жиноятини содир қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сиз қайси домендаги интернет магазинларидан кўпроқ фойдаланасиз?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!