Бухорода қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади

Бухорода қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади


Таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга оширамиз. Энг аввало, келгуси беш йилда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган 22 та маҳаллада 507 та оилавий боғча ташкил этилади.

Шунингдек, қамров кўрсаткичи паст бўлган ҳудудларда, 92 та давлат ва давлат-хусусий шериклик, 586 та оилавий боғча ташкил этилади. Натижада, вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 91 фоизга етказилади. Бухоро вилоятида бу борада ўзига хос тажриба шаклланган.

2026 йилга бориб мактаб ёшидаги ўқувчилар сони 390 минг нафарга етишини инобатга олиб, вилоятда 50 мингга яқин янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунинг учун 24 та янги мактаб қурилади, 262 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади.

Келгуси беш йилда вилоятда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоиздан оширилади ва қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!