Бухорода қидирувга берилган талончи Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Бухорода қидирувга берилган талончи Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Бухорода қидирув эълон қилинган талончи Тошкент шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

"2020 йил 12 октябрь куни ўтказилган “Қидирув” тадбирлари давомида, Ромитан тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 46,166-моддаси (талончилик) 3-қисми ва 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2020 йил 23 сентябрь кунидан қидирув эълон қилинган, Ромитан тумани Тарнаут МФЙда рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган Ш.А. нинг Тошкент шаҳрида юрганлиги тўғрисида олинган тезкор маълумотлар асосида, яшириниб юрган жойи аниқланиб, қўлга олинди ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси Пробациия ва Жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сонли Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди", дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!