Бухорода портлаган автобус суратлари эълон қилинди (фото)

Бухорода портлаган автобус суратлари эълон қилинди (фото)

Бугун, 18 сентябрь куни соат 08:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро—Қоровулбозор магистрал йўлида автобуснинг газ балони портлаши натижасида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди. Telegram’даги Bukhara Info канали портлаш содир бўлган автобус суратларини эълон қилди.

Суратлардан портлаш содир бўлган автобус оқ рангли Isuzu эканлиги ойдинлашади. Сурат остидаги изоҳлардан бирида метан газ баллони портлагани ёзилган.

Фото: Telegram / @Bukharainfo

ФВВ берган расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. 21 киши турли даражада жароҳат олган, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир. Ҳодиса содир бўлган пайтда автобус салонида жами 26 киши бўлган.

Фото: Telegram / @Bukharainfo

Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.

Автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!