Бухорода пора беришга уринган фуқароларни ушлаб берган ЙПХ ходимлари мукофотланди

Бухорода пора беришга уринган фуқароларни ушлаб берган ЙПХ ходимлари мукофотланди

Бухоро вилоятида ўтган ҳафтанинг ўзида учта пора бериш билан боғлиқ жиноят қайд қилинди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

 сентябрь куни Ромитан туман Ифтихор маҳалласида яшовчи 1998 йилда туғилган фуқаро С.И. Бухоро вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патруль хизмати инспектори сафдор Зоҳиджон Ҳасановга автомашина тезлигини белгиланган меъёрдан оширганлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 50 000 сўм пулни пора сифатида таклиф қилган вақтида жиноят устида ушланган.

Шунингдек, Бухоро шаҳар 3-сонли Ички ишлар бўлими профилактика инспектори лейтенант Анвар Ғуломов хизмат олиб бориш жараёнида Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, 1993 йилда туғилган С.А. дўсти Х.Ш.га тегишли бўлган уйда қўшмачилик жиноятини содир қилганлигини аниқлаган.

Фуқаронинг бошқа бир дўсти Когон тумани 1993 йилда туғилган Ж.Д. эса ушбу ҳолатни қонуний расмийлаштирмаслик эвазига профилактика инспекторига 200 АҚШ долларини унинг хизмат хонасида пора сифатида бераётган вақтида ашёвий далил билан жиноят устида ушланган.

Бундан ташқари, 8 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро Тўйчи Атабаев Қоровулбозор тумани ҳудудидан ўтувчи «Қарши—Бухоро» йўналишидаги «А-380» йўлда Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 4-сафарбарлик гуруҳи инспектори сафдор Ш.Ҳамидовга ўз бошқарувида бўлган Mercedes Benz русумли автобусда белгиланган йўловчидан кўп одам ташиб келаётганлиги бўйича маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 100 000 сўмни пора сифатида бераётган вақтида ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан пора беришга уринган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

«Ана шундай ҳолларда, ўзининг хизматга бўлган садоқати туфайли фуқароларнинг ‘бозорига учмаган’ профилактика инспектори лейтенант Анвар Ғуломов Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан уч миллион сўм, шунингдек, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари сафдор Зоҳиджон Ҳасанов 500 минг сўм ҳамда сафдор Шерзод Ҳамидов 700 минг сўм миқдордаги пул мукофоти билан тақдирланди», — дейилади хабарда.

Manba: daryo. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!