Бухорода оғуфурушга ҳукм ўқилди

Бухорода оғуфурушга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг очиқ суд мажлисида, судланувчи О.Ҳайдаровга нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Иш ҳолатига кўра судланувчи О.Ҳайдаров қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, таркибида психиатроп моддалар бўлган “каннабис” психотроп моддасини парвариш қилиб, қонунга хилоф равишда сотиш жиноятини содир қилган.

О.Ҳайдаров 2019 йил май ойининг охирларида Бухоро вилояти Қоракўл тумани “Бандбоши” МФЙ, Бандбоши қишлоғида жойлашган яшаш уйи ҳовлисининг томорқа ерида бир туп каннабис ўсимлигининг уруғини экиб, ушбу ерда униб чиққан тақиқланган экин ҳисобланган, таркибида гиёҳванд воситаси бўлган бир туп каннабис ўсимлигини 2019 йилнинг сентябрь ойига қадар парваришлаб қилиб, ўзининг ғайриқонуний ҳаракатларини давом эттирган ҳолда 2019 йил 16 октябрь куни 2 дона фалга қоғозларига алоҳида алоҳида ўраб жойлаштирилган кимёвий экспертизанинг №289-сонли хулосасига кўра соф вазни 2,39 (икки бутун юздан ўттиз тўққиз) гр.га тенг бўлган, озгинадан кўпроқ миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини нақд 60.000 (олтмиш минг) сўм пул эвазига назорат тартибида гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун юборилган Т.Ю.Комиловага қонунга хилоф равишда сотган вактида, тезкор ходимлар томонидан жиноят устида қўлга олинган..

Суд мажлисида судланувчи О.Ҳайдаровга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми, 273-моддаси 2-қисми билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!