Бухорода ногиронлик нафақасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бухорода ногиронлик нафақасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бухоро вилояти Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими маълумотига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Туманнинг Вардонзе маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро О.Қ. исмли шахс ўзининг таниши фуқаро Х.Г. исмли аёлнинг ишончига кириб, уни алдайди. Пора эвазига тиббий экспертиза комиссиясида ишловчи танишлари орқали унга ногиронлик нафақасини расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Шофиркон шоҳ кўчасида кимёвий ишлов берилган 6 миллион 402 минг сўм пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Қ. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!