Бухорода «Nexia» олиб қочиб, «видеога тушиб қолган» шахс қидирилмоқда (фото)

Бухорода «Nexia» олиб қочиб, «видеога тушиб қолган» шахс қидирилмоқда (фото)

Бухоро вилояти ИИБ қидирув эълон қилди. Расман берилган маълумотда қуйидагича маълум қилинди.

Диққат! Ички ишлар бошқармаси хабар беради!

2019 йил 15 июл куни соат 06:00 да номаълум шахс Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасидан (“Перинатал” туғруқ комплекси қаршиси) ўтувчи автомобил йўл ёқасида жойлашган “ПРОПАН” суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудидаги автомобилларни ювиш шаҳобчасидан (автомойка) “Нексия-3” (Равон) русумли, оқ рангли 01 535 PFA давлат рақам белгили автомашинани бошқариб олиб қочган.

Кузатув камераларида тасвирга тушиб қолган гумонланувчи шахсни ҳамда мазкур рақамли автомашинани кўрган ёки бу ҳақида маълумотга эга бўлган тақдирда Ички ишлар бошқармасининг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

(65) 222-59-00, 222-89-50, 220-40-99, 220-40-30

Ушбу жиноятни очишда яқиндан кўмаклашган фуқаро Ички ишлар бошқармаси томонидан моддий рағбатлантирилиб, шахсининг сир сақланиши кафолатланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!