Бухорода жуда катта пулни ўмарган самарқандликлар Россияда қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, (2018 йил апрель ойида Когон шаҳрида содир этилган товламачилик) тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун 2018 йил апрел ойидан буён қидирувда бўлган Самарқанд шаҳар Беруний кўчаси 144-уй 14-хонада рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган Махмудов Суннат Ахтамович, Самарқанд шаҳар Хусайн Бойқаро кўчаси 53-уйда рўйхатда турувчи, 1984 йилда туғилган Мамедов Алибек Гуломович ҳамда Самарқанд шаҳар Спетаменшоҳ кўчаси 2-йўлак 97-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Юсупов Мустафо Сулаймоновичлар Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Казань шаҳрида яшириниб юрганлиги вилоят ИИБ ЖҚБ Қидирув бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, қўлга олинди.
Жиноятчилар Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниб, Тошкент вилояти ИИБ Вақтинча сақлаб туриш изоляторига жойлаштирилган.
Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.