Бухорода иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (ВИДЕО)

Бухорода иккита қишлоқ аҳолиси ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (ВИДЕО)

5 февраль куни Бухоро вилояти Жондор туманида футбол ўйини оммавий жанжалга айланиб кетгани айтилмоқда.

Жондор туман ҳокимлиги бу борада маълумот берди.

"Мазкур ҳолат жорий йилнинг 5 февраль куни Мохон қишлоғида Нурафшон ҳамда Тобагар қишлоқлари аҳолиси ўртасида футбол мусобақаси вақтида содир бўлган. Айни пайтда ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Жондор туман ИИБ бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида йиғилиш ўтказилмоқда. Мазкур ҳолатга аниқлик киритилгандан кейин қўшимча муносабат билдирилишини маълум қиламиз", дейилади муносабатда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!