Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг очиқ суд мажлисида судланувчи Н.Ф.К.га нисбатан жиноят иши кўрилиб, унга нисбатан тегишли ҳукм ва жазо тайинланди. Бу ҳақда "aniq.uz"нинг ишончли манбаси хабар берди.

 Иш ҳолатига кўра судланувчи Н.Ф.К. Бухоро Ватанпарвар автомобиль мактабида ишлаб келиб, ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб, А.Ш.У. исмли шахсдан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиш мақсадида        маълум сўмма эвазига       ўзганинг мулкини алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида ўзининг ваколатли танишларидан фойдаланиб, жиноят ишига қўл уради.                                   

 Жумладан, А.Ш.У. ҳайдовчилик имтиҳонидан 2 маротаба ўтолмаган ва қайта тайёрланиш учун Бухоро шаҳридаги ҳайдовчиларни қайта тайёрлаш ўқув марказига келган. У бу ерда Н.Ф.К. билан танишиб қолиб, унга хайдовчилик гувохномасини олиш учун имтиҳондан ўтиши кераклигини айтган. Н.Ф.К. эса ёрдам беришини айтиб, эвазига ундан 500.000 сўм пул талаб килган. Н.Ф.Книнг талаби ноқонуний бўлганлиги сабабли А.Ш.У. бу ҳақда Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. У ерда унга 500.000 сўм пулга холислар иштирокида махсус қалам билан ишлов берилиб,  Н.Ф.К.га бериш учун беришган. У Департамент ходимлари берган 500.000 сўм пулни олиб, Н.Ф.К.га бериш вақтида Департамент ходимлари Н.Ф.К.ни ушлашган. Н.Ф.К. эса ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун айнан ким орқали гаплашиши кераклигини билмаганлигини, бу ҳақда Н.Ф.К. унга айтмаганлигини  билдириб кўрсатма берди.

  Суд мажлисида судланувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлигини, содир қилган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи микдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 25,28,211-моддаси 1-қисми билан 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Жиноят Кодекси 59-моддаси 2-кисмига асосан тайинланган жазоларнинг енгилини оғирроғи билан қоплаб, ўташ учун 3 (уч) йил 6 (олти) ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.  

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!