Бухорода фирибгар ука опасини қандай чув туширди?

Бухорода фирибгар ука опасини қандай чув туширди?

2018 йил 8 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Кўксарой кўчасида яшовчи М.З. Т.Фароғий кўчасида яшовчи опаси Н.З.га Бухоро шаҳридан ер участкаси олиб беришликни айтиб, алдов йўли билан 2011 йилда 20 минг АҚШ доллари ҳамда 2015 йил май ойида яна 7 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, М.З. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!