Бухорода фалокат: ҳайдовчи ва йўловчи машина остида қолди

Бухорода фалокат: ҳайдовчи ва йўловчи машина остида қолди

Бухорода ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида Nexia ағдарилди. Автомашина остида қолган ҳайдовчи ва йўловчи тирик қолди. Бироқ оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Таъкидланишича, Ромитан туманидаги Газли чўл массиви ҳудудидан ўтган А-380-автомобиль йўлининг 349-километрида 33 ёшли фуқаро Р.Х. ўз бошқарувидаги Nexia’ни катта тезликда бошқариб келиб, йўл четига чиқиб кетган ва ағдарилган. Ҳайдовчи ва автомобиль салонида бўлган 67 ёшли йўловчи Б.А. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

«Ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасидан хабар топган одамлар тезкорлик билан уларга ёрдам беришган. Йўловчи автомашинадан ҳушсиз аҳволда олиб чиқилган. Ҳар иккисининг ҳаёти сақланиб қолинган бўлса-да, инсон учун зарур бўлган саломатликни бир умрга йўқотишган. Ҳамюртларимиздан автомашина бошқарувида эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз», — дейди Улуғбек Шукруллаев.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!