Бухорода эркак хотини ва 7 ёшли боласининг ўлимига сабабчи бўлди

Бухорода эркак хотини ва 7 ёшли боласининг ўлимига сабабчи бўлди

Бухоро. 2020 йилнинг 29 сентябрь куни соат 07:30 да 30 ёшли С.Ж., бошқарувида бўлган “Nexia” русумли автомашинани Жондор-Бухоро йўналиши бўйича бошқариб бориб, Бухоро тумани “Работиқалмоқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-72 автомобил йўлининг 8 км. да, автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ҳаракат йўналиши бўйича ўнг томонида жойлашган бетон тўсиққа автомашина олд қисми билан урилиши оқибатида автомашина бир неча маротаба ағдарилиб айланиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада автомашинада бўлган йўловчилар турмуш ўртоғи 29 ёшли Б.Х., ҳамда унинг вояга етмаган фарзанди 7 ёшли К.Т., лар ҳодиса жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!