Бухорода эр-хотин жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Бухорода эр-хотин жанжали пичоқбозлик билан якунланди

Бухоро шаҳрида 8 октябрь куни пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу шаҳарнинг К.Муртазоев кўчасида яшовчи З.Н. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи О.М. (аёл)нинг ўнг қўл қўлтиқ қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган. 

Натижада О.М. касалхонага ётқизилган. З.Н. ушланган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!