Бухорода даҳшатли фалокат: икки киши ҳалок бўлди

Бухорода даҳшатли фалокат: икки киши ҳалок бўлди

2019 йил 15 май куни соат 02:40ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаган 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги Газель русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада Газель юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!