Бухорода чақалоқни 8 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бухорода чақалоқни 8 млн сўмга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Бухоро вилояти Пешку тумани Валфажир маҳалласида яшовчи, фуқаро Ж.Ф. (аёл) ўз онаси билан бирга энди дунёга келган фарзандини 8 млн сўмга сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Фуқаролар тиббиёт муассасаси ҳудудида чақалоқни ўзга бир фуқарога келишилган нархда сотаётган вақтида қўлга тушган.

Ҳолат юзасидан туман ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан она ва қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!