Бухорода боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

Бухорода боғча мудирасининг кирдикорлари фош бўлди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг очиқ суд мажлисида Бухоро шахар 9-сонли мактабгача таълим муасcасасида мудира булиб ишлаган Фозилова Нилуфар Бахшиллоевнага нисбатан жиноят иши кўрилиб, тегишли ҳукм ва жазо тайинланди.

Жиноят ишлари буйича Бухоро шаҳар судидаги манбанинг хабар беришича, иш ҳолатига кўра судланувчи Н.Б.Фозилова Бухоро шахар 9-сонли мактабгача таълим муасcасасида мудира вазифасида ишлаб келиб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда пора олиш жиноятини содир қилган.

Жумладан, шу муассаса қоровули бўлиб ишлаб келаётган М.Ф.Бақоев турмуш ўртоғи Н.С.Собирова ҳам ушбу муассасада муқаддам ишлаганлиги, ҳозирда бола парваришлаш таътилида бўлганлигини айтади. У турмуш ўртоғи билан бирга муассасаса мудираси Н.Фозиловага учраб, а±ли таътилдан кейин ишга чиқишини ва унга иш беришини сўраб мурожаат қилишади. Н.Фозилова эса иш билан таъминлашини, лекин харажати борлигини айтиб, 100 АҚШ доллари талаб қилади. Пулни берилса, Н.Собирова белгиланган кундан ишга чиқиши мумкинлигини билдиради. Шунда М.Ф.Бақоев Н.Фозилованинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилади. Департамент ходимлари унга 100 АҚШ долларига ишлов бериб, Н.Фозиловага бериш учун беришади, мудира Н.Фозилова эса пулни ола±тган вақтида департамент ходимлари томонидан қўлга олинади.

Суд мажлисида судланувчи ўз айбига иқрорлигини, содир қилган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзанди борлигини ва ижтимоий аҳволини инобатга олган ҳолда, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-кисмининг “в” банди билан айбли деб топилиб, Жиноят Кодексининг 45-моддасига асосан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!