Бухорода баҳоси 30.000 АҚШ долларига тенг бўлган техника ўғриси қўлга олинди

Бухорода баҳоси 30.000 АҚШ долларига тенг бўлган техника ўғриси қўлга олинди

Шофиркон туманида баҳоси 30.000 АҚШ доллар бўлган ер текисловчи техниканинг хотира қурилмаси ўғирлиги жинояти фош этилди

Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2021-йилнинг 6-октябр куни соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Шофиркон тумани Тезгузар маҳалласида фаолият олиб борувчи автомашиналарга техник хизмат кўрсатувчи устахона ёнида қаровсиз қолдирилган шу маҳаллада яшовчи, 1998-йилда туғилган Я.М. томонидан “ишончнома” асосида бошқариб келинаётган ВАЗ-2106 русумли автомашинанинг орқа ўриндиғида бўлган баҳоси 30.000 АҚШ доллар, Ўзбекистон Республикаси сўмига нисбатан қиймати 320.641.800 сўмга тенг бўлган ер текисловчи трактор техникасининг хотира қурилмасини яширин равишда ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида туман Ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳи томонидан кечиктириб бўлмас тезкор суриштирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича ўтказилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Шофиркон тумани Тезгузар маҳалласида истиқомат қилувчи, жабрланувчининг ҳамқишлоғи 1971-йилда туғилган М.Н. содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирда, жиноят иши бўйича гумон қилинувчи М.Н.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!