Бухорода аёл киши ўғрилик содир этди, жиноят иши қўзғатилган

Бухорода аёл киши ўғрилик содир этди, жиноят иши қўзғатилган

2020 йил 12 февралдан 13 февралга ўтар кечаси соат 03:00 да 21 ёшли С.Х. (аёл) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро тумани “Удўгри” маҳалласида жойлашган 35 ёшли Г.К., нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонадан  1.900.000 сўм ва 2.600 АҚШ долларини яширин равишда талон-тарож қилиб ҳодиса жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиган. Тергов ҳаракатлари жараёнида С.Х. ИИБ биносига олиб келинган ва унинг ёнидан ашёвий даллилар сифатида 900 АҚШ доллари ва 2.260.000 сўм пуллар расмийлаштирилиб олинган, С.Х. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!