Бухорода автомашина ўғриси қўлга олинди

Бухорода автомашина ўғриси қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 август куни соат 01:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани «Амиробод» овулида яшовчи, 2006 йилда туғилган З.Л. исмли шахс Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган «AIROBUS» автомашиналар ювиш шохобчасида ювиш учун қолдирилган Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро О.Ш. га тегишли бўлган «Матиз» русумли автомашинани олиб қочиб, номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар асосида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, кечиктириб бўлмас тезкор қидирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Эълон қилинган «Тўсиб ушлаш» махсус тезкор режаси асосида ўтказилган тезкор техник ва қидирув тадбирлари давомида олиб қочилган автомашинанинг «Бухоро-Қашдарё» вилоятларини боғлаб турувчи «Ширинбулоқ» ЙПХ масканидан ўтиб кетганлиги аниқланиб, Қашқадарё вилояти ҳудудида қўлга олинди.

Ҳозирда жиноят ишида гумон қилинувчи З.Л. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!