Бухорода автобус ёниб кетди

Бухорода автобус ёниб кетди

Ижтимоий тармоқда "Бухорода автобус ёниб кетди" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 17 январь куни соат 09:30ларда, Бухоро вилояти, Бухоро туманида жойлашган "Жондор" автотураргоҳининг охирги бекатида, 76-йўналишда ҳаракатланувчи, ҳайдовчи, 1962 йилда туғилган З.О. бошқарувидаги "Isuzu" русумли автобусда ёнғин содир бўлган. 

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Автобуснинг айрим қисмлари ёнғиндан зарарланган. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Бухоро тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!