Бухорода автобус ҳайдовчисини дўппослашди

Бухорода автобус ҳайдовчисини дўппослашди

Судланувчи Қ.Қ. қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, бир гуруҳ бўлиб, содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ЖКнинг 104-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш жиноятни содир қилган.

Чунончи, у 2020 йил 21 февраль куни тахминан соат 17:30 ларда қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолда, укаси Қ.Ж. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, унга олдиндан таниш бўлган Бухоро шаҳар “...” кўчаси 155-уйда яшовчи фуқаро А.Ж.нинг яшаш уйи олдида ўзаро келишмовчилиги сабабли жанжалашиб қолиб, ушбу жанжал вақтида унинг бош, юз-жағ соҳаларига бош ва қўллари билан бир неча маротаба уриши натижасида А.Ж.га 02.03.2020 йилдаги РСТЭИАМнинг Бухоро филиали томонидан берилган 000-Т-сонли хулосага кўра, ўрта оғир тан жароҳати етказган.

Судланувчи Қ.Қ. суд мажлисида берган кўрсатувида айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у “... транс” МЧЖда 2 йилдан бери ...-йўналишда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаб келаётганлигини, А.Ж билан у ушбу ишга кирган вақтида танишганлигини, у ҳам ушбу йўналишда ҳайдовчилик қилишини, кейин эса А.Ж. ишдан бўшаб кетганлигини, 2020 йил 21 февраль куни соат тахминан 16:00 лардан кейин у 00-йўналишда ҳайдовчилик қилувчи таниши Ш.Ж.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, укалари Қ.Х. ва Қ.Ж. билан биргаликда 6-кичик ноҳиядаги “...” ресторанида овқатланиб ўтирганлигини, унга ҳам келишни айтиб таклиф қилганлигини, шунда у бора олмаслигини айтганлигини ва унга бир киши у билан гаплашмоқчилигини айтиб, телефонни унга берганлигини, шунда ўша вақтда номаълум бўлган киши уни қаердалигини сўраганлигини, шунда у унга ресторанда ўтириб овқатланиб турганини айтган вақтида, у унга ҳақоратли сўзларни айтганлигини, шунда у унга “тушунмадим, кимсан сан” деганида, у яна унга ҳақоратли сўзлар билан сўкиниб гапирганлигини, шундан сўнггина у уни А.Ж. эканлигини таниганлигини, шунда уни чақирганлигини, гаплашиб олишларини айтганида, у унга “ман уйга кетаман керак бўлса уйга кел” деганлигини, шундан сўнг уни жаҳли чиқиб, А.Ж. билан гаплашиб олишини укаларига айтиб, у ердан чиқиб кетганлигини, кейин у такси автомашинасида А.Ж.ни уйи олдига борганлигини, унинг изидан укалари Қ.Х ва Қ.Ж.лар ҳам етиб келганликларини, кейин эса у ерга А.Ж. келганида, у билан кўришиб, нима учун уни сўкиб ҳақорат қилганлигини сўраганида, у уни яна сўкиб, қўллари билан итариб юборганлигини, бунинг натижасида эса уни янада жаҳли чиқиб, уни иккала елкасидан қўллари билан ушлаб боши билан юз ва жағ соҳасидан 2-3 маротаба уриб юборганлигини, натижада А.Ж. ерга йиқилганлигини ва ерга йиқилган вақтиқа уни яна дўпослаб урганлиги, у ўрнидан турган вақтида , яна уни сўкиб ҳақоратлаганлигини, у уни яна урмоқчи бўлганида иккала укаси дарҳол уларни ажратиб олганликларини, лекин укалари А.Ж.ни урмаганликларини, кейин у ерга А.Ж.нинг ўғли келганлигини, шундан сўнг у укалари билан биргаликда у ердан кетганлигини, орадан тахминан 5 дақиқалар ўтмасдан, А.Ж. унга қўнғироқ қилиб, гаплашиб олиши кераклигини айтганлигини, кейин у билан Бухоро шаҳридаги “...” яқинидаги “...” гўзаллик салони олдида яна учрашганликларини, у билан биргаликда отаси Ш.Ж. укаси С.Ж. ва ўғли А.Ш.лар келганликларини, у ерда улар яна ўзаро оғзаки равишда тортишганликларини, бироқ у ерда ҳеч ким бир-бирини сўкиб ҳақорат қилмаганлигини ва ҳеч ким бир-бирига тан жароҳати етказмаганлигини, кейин у укалари билан ўз ишларига кетганлигини, А.Ж эса отаси, укаси ва ўғли билан бошқа томонга кетганликларини, ҳозирги кунда у А.Ж.дан кечирим сўраб, у қилган ишидан пушаймонлигини, унинг оилавий шароитини инобатга олиб, унга қонуний енгиллик беришларини сўрабди.

Суд судланувчи Қ.Қ. нинг айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини инобатга олиб  шахсига мос ва қилган ишига яраша жазо тайинланди.

 

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар суди судьяси                                                               Ж.М.Тожиев

                                                                   

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!