Бухорода алдов йўли билан олинган 66 минг долларни «еб юборган» тўрт аёл қўлга олинди

Бухорода алдов йўли билан олинган 66 минг долларни «еб юборган» тўрт аёл қўлга олинди

Бухоро шаҳрида 2017 йил июнь ойидан 2018 йил 18 сентябригача бўлган вақт оралиғида Хоразм кўчасида яшовчи Н.Ҳ. исмли аёл танишлари — З.А., Ш.I., З.Д. исмли аёллар ва бошқалар билан бирга фуқаро М.М.га банкдан давлат курсида АҚШ доллари олиб беришликни ҳамда хорижий давлатлардан АҚШ долларини унинг ҳисобига ўтказиб беришликни айтган.

Улар шундай деб, алдов йўли билан М.М.нинг жами 66 минг 640 АҚШ доллари ва 71,9 миллион сўм пулларини олиб, берган ваъдаларини бажармаган, пулларни ҳам қайтариб бермаган.

«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, барча аёллар қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил сентябридан валюта либерализацияси бошланган бўлиб, ушбу ислоҳот «давлат курси» ва «бозор курси» деган тушунчаларни амалда йўққа чиқарди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!