Бухорода ажрашиб кетган эр-хотин яраштирилди

Бухорода ажрашиб кетган эр-хотин яраштирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг 22.11.2018 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор И.Рўзиевдан ундирувчи М.Сафарова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Вобкент туман бўлими иш юритувига 15.12.2018 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор чиқарилиб, қарор нусхаси қарздорга тақдим этилган.

Давлат ижрочисининг 09.01.2019 йилдаги қарорига асосан қарздор И.Рўзиевнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланган.

Бюронинг Вобкент тумани бўлими ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари томонидан ушбу ижро ҳужжати юзасидан бир неча бор олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 23 октябрь куни ундирувчи М.Сафарова ва қарздор И.Рўзиев ўзаро ярашиб, биргаликда бир оила бўлиб яшаш истакларини билдирди.

Шу муносабат билан бўлим иш юритувидаги алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатини ундирувчи М.Сафарова Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи бандига асосан ижросиз қайтариб олди.

Ҳозирги кунда ушбу оила тикланиб, маҳалла томонидан намунали оилалар қаторига қўшилди.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!