Бухорода 7 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди

Бухорода 7 нафар маҳкум муддатидан аввал озод этилди

2020 йил 27 апрель куни жиноят ишлари бўйича Пешкў туман судида (суд раиси Ф.Икрамов) тегишли хавфсизлик чоралари кўрилиб, карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда, Пешкў туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан келтирилган суд ҳукми билан жазо ўтаётган 7 нафар маҳкумларнинг жазосини ўташидан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар кўриб чиқилди.
Туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг инсонпарварлик принципига амал қилиниб, жазони ўташ тартиб-қоидаларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар ахлоқ тузатиш ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган маҳкумлар яъни Эсанов Бурҳониддин Эркин ўғли, Жабборов Дилмурод Мансурович, Рахимов Асрор Халилович, Баридинов Муҳриддин Шамсиддин ўғли, Холов Озод Худойбердиевич, Нарзуллаев Шермат Шаропович ва Асроров Баҳодир Тўлқиновичларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
73-моддасига асосан жазонинг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар.
Кечиримлилик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон бериб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига кириб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ф. Икрамов, Жиноят ишлари бўйича
Пешкў туман суди раиси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!