Бухорода 67 млн сўмлик талончилик содир бўлди

Бухорода 67 млн сўмлик талончилик содир бўлди

Бухоро туманида 3 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс “Хонобод” МФЙда яшовчи А.И.нинг уйига дераза ойнаси орқали кириб, хонасидаги шкафидан умумий қиймати 67 млн. 300 минг сўм бўлган 16 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Галаосиё шаҳри Галаосиё кўчасида яшовчи М.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!