Бухорода 5 раҳбар ва 6 та инспектор ишдан олинди

Бухорода 5 раҳбар ва 6 та инспектор ишдан олинди

Бухорода ички ишлар тизимидаги хизмат даврида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун 5 амалдор ва 6 профилактика инспектори ишдан олинган.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича йиғилиш ўтказган. Унда вилоят ҳокими Ўктам Барноев ҳам қатнашган.

Йиғилишда Қоракўл тумани ИИБ бошлиғи О.Қурбонов, Бухоро вилояти ИИБ пробация бўлими бошлиғи Б.Асадов, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Гадоев, Пешкў тумани ИИБ бошлиғининиг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Салихов, Қоракўл тумани ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Ф.Норов ҳамда 6 нафар профилактика инспектори ишдан олинган.

Шунингдек, Бухоро вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Ж.Болтаев, Бухоро тумани ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари М.Мустафоев, Бухоро вилояти ИИБ 1-сонли жазони ижро этиш колонияси бошлиғининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Т.Абдуллаевга интизомий чора берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!