Бухорода 3 ёшли қизалоқ тириклайин ёниб кетди

Бухорода 3 ёшли қизалоқ тириклайин ёниб кетди

20 февраль куни Бухоро шаҳридаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда уч ёшли қизалоқ вафот этди.

ИИВнинг хабарига кўра, 20 февраль куни Бухоро шаҳрида яшовчи Ш.Б.нинг уйида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида уйнинг 7 кв. метр майдони ёниб зарарланган.

Шунингдек, 3 ёшли қиз куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, аммо, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

Ёнғин назоратсиз қолдирилган қизалоқнинг гугурт ўйнаганлиги оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!