Бухорода 25 ёшли қиз ўзини электр кабелига осиб қўйди

Бухорода 25 ёшли қиз ўзини электр кабелига осиб қўйди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 1995 йилда туғилган Наврўзова Фароғат Эрназар қизи ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Бухоро вилоят прокуратураси ахборотига таяниб хабар қилди.

Маълум бўлишича қиз 2019 йилнинг 17 ноябр санасида соат 21:00 лар атрофида яшаш хонадонининг тандирхонаси том қисмига электр кабелига осилган ҳолатда топилган. Шу куни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ташкиллаштирилган.

Шундан сўнг орадан бир ой ўтиб, 2019 йилнинг 17 декабр куни туман прокуратураси томонидан жиноят аломатлари бор ёки йўқлигини билиш учун ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Марҳумнинг қариндошлари туман прокуратураси фаолиятидан қониқмаганлиги ҳамда жиноят иши малакали тергов билан ўтказилиши мақсадида иш вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлимида тузилган малакали тергов-тезкор гуруҳига топширилди. Шундан сўнг марҳумнинг қариндошлари вилоят прокурури билан ҳам учрашган. Уларга тегишли тушунтириш берилган.

Ҳозирда жиноят иши шахсан вилоят прокурорининг назоратида экани айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!