Бухорода 2 яшар қизалоқ онасига қайтарилди
Мажбурий ижро бюросининг Бухоро вилояти бошқармаси ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бухоро шаҳрида оилавий келишмовчиликлар сабабли турмуш ўртоғи Р.Ю.нинг қаршилигига учраган Ж.Х. икки яшар қизчасини ўзи билан олиб кета олмаган. Сўнгра у даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бошқарма ахборот хизмати раҳбари Ихтиёр Олимовга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Бюро иш юритувида бўлган болани олиб бериш ёки бола билан учраштиришга оид 666 та ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилган. Уларнинг 250 таси тамомланган, 189 таси амалда ижро этилган.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Х. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Р.Ю.нинг хонадонини тарк этган. Бироқ, аёл ҳар қанча уринишларига қарамай, эрининг қаттиқ қаршилигига учраб, 2 яшар қиз фарзандини ўзи билан бирга олиб кета олмаган. Шундан сўнг аёл фарзандини ўз тарбиясига олиш мақсадида фуқаро