Бухоро ва Наманганда маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилади

Бухоро ва Наманганда маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилади

АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзстандарт" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов иштирокида ўтказилган брифингда ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасига тегишли 1276 та стандарт (шундан 893 таси халқаро стандартларга уйғунлашган) амалга киритилгани ҳақида маълумот берилди. Буларнинг 309 таси халқаро ва 6 таси хорижий давлатларнинг стандартлари.

Озиқ-овқат саноатига тегишли 3509 та стандарт (2140 таси халқаро стандартларга уйғунлашган) амалга киритилган. Буларнинг 424 таси халқаро ва 23 таси хорижий давлатларнинг стандартлари.

2020 йилда республикамиз бўйича жами 164 та (шундан 155 таси Global G.A.P., 9 та Organic) экспортер корхоналарга "Global G.A.P." ва "Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича режа тасдиқланди.

Агентлик тизимига мансуб "UzTest" қошидаги синов лабораторияларини Жаҳон банки кредити асосида модернизация қилиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Кредит маблағларини ўзлаштириш натижасида республика маркази қошида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш имконияти яратилади, ҳамда Бухоро ва Наманган марказлари қошида янги йўналишдаги маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлаш лабораторияси ташкил этилади.

Халқаро эксперт (Латвиянинг БИОР институти вакили) томонидан мамлакатимизда ўтказилган ўрганиш натижасида, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасига кўра, Республика ҳамда Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм марказларидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини синаш лабораториялари модернизациялаш кўзда тутилган, лойиҳа суммаси 11,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!